Ўзбекистондаги банклар улуши хорижий инвесторларга сотилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотига кўра, барча тижорат банклари устав капиталининг 15 фоиздан кам бўлмаган улушини хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро молия институтлари билан музокара олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 2016 йилда Ўзбекистондаги бешта акциядорлик тижорат банки – АТБ "Ипотека-банк", "Алоқабанк", "Асакабанк", "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Туронбанк"нинг устав капиталига хорижий инвесторлар улуши киритилади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотига кўра, барча тижорат банклари устав капиталининг 15 фоиздан кам бўлмаган улушини хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро молия институтлари билан музокара олиб бормоқда.

Бу эса банкларни хусусийлаштиришнинг навбатдаги босқичини бошлаб беради, дейиш мумкин. Бу жараён яқин келажакда банкларда бошқарув ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, банк фаолиятида акциядорларнинг иштироки ва масъулиятини ҳамда кўрсатиладиган хизматлар сонини оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Банк карталари учун тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Uzcard - халқаро банк карталарини қабул қила бошлайди

Марказий банкнинг расмий маълумотларига қараганда, ҳозирда Ўзбекистонда 26та тижорат банки фаолият кўрсатади. Улардан 3таси давлат, 11таси акциядорлик-тижорат, 7таси хусусий ва 5таси хориж капитали иштирокидаги банклардир.

Хориж капитали иштирокидаги банкларга "Савдогар" ва "Ҳамкорбанк" акциядорлик-тижорат банклари, "КДБ Банк Ўзбекистон" ва УТ-банк (Uzbekistan Turkish bank) акциядорлик жамиятлари ва Эроннинг "Садерат" шўъба банки киради.

Янгиликлар лентаси
0