Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонун билан ҳимояланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБинокль тутган эркак
Бинокль тутган эркак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46 моддасига мувофиқ, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10дан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодекси ва Жиноят Кодекси янги моддалар билан тўлдирилди. Ўзгартиришлар киши шахсий ҳаёти даҳл қилинганлик учун жавобгарлик қўлланилишини назарда тутади. Кодексларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди, деб хабар қилган UZ24.

Тузатишлар 24-сентябрдан бошлаб кучга кирган.

Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46-моддасига мувофиқ, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10дан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят Кодексининг 141 моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50дан 100 бараваригача жарима ёки3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0