Ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр ПоляковДСП плиталари ишлаб чиқариш
ДСП плиталари ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида Хитой билан биргаликда ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ғўзапоядан замонавий қурилиш материали — ДСП ишлаб чиқаришга ихтисолашган уч корхона пайдо бўлади, дейилган Ҳукумат янги қарорида.

Ушбу лойиҳа ҳақидаги шартнома Ўзбекистонга ХХР раиси Си Цзинпин  ташрифи вақтида имзоланган эди.  

ДСП — древесностружечная плита, яъни ёғоч-параха плиталар  ишлаб чиқариш Жиззах вилоятидаги "Жиззах қурилиш зийнати" корхонасида ҳамда Сурхондарё вилоятидаги  "Термиз-таъминот" корхонасида йилига 10 минг метр куб ҳажмда, Тошкент вилоятидаги Seowon Kiup корхонасида эса йилига— 30 минг куб метр ҳажмда ишлаб чиқарилади.

2017 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 7,3 млн долларни ташкил қилади. Сармоялар компания хусусий маблағлари, чет эллик сармоядаорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Янги корхоналар ҳисобдан 145 ишчи ўрни яратилади.

Корхоналарга керак бўлдиган хом-ашёни узулуксиз еткизиб бериш тизимини ташкил қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар Кенгаши ҳамда Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари зиммасига юкланган. 

Янгиликлар лентаси
0