2015 йилда 800 мингга яқин ўзбекистонлик турист Россияга келган

© Sputnik / Анатолий Сергеев-Васильев / Медиабанкка ўтишҚизил Майдондаги туристлар
Қизил Майдондаги туристлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили 27 сентябрда Бутунжаҳон туризм куни нишонланади

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2015 йил якунларига кўра Россияга туристлар ташриф буюриши бўйича Ўзбекистон дастлабки ўнликдан жой олди.

Ростуризмнинг берган маълумотига қараганда, Россияга 2015 йилда туризм мақсадида 27 миллион киши келган бўлиб, биринчи ўринни Украина (8,9 миллион киши), иккинчи ўринни Қозоғистон (4,7 миллион), учинчи ўринни Польша (1,7 миллион) фуқаролари эгаллади.

Россияга энг кўп турист келган давлатлар ўнлигидан, шунингдек Финляндия (1,4 миллион), Хитой (1,1 миллион), Озарбайжон (856 минг), Ўзбекистон (797 минг), Германия (553 минг), Арманистон (552 минг), Молдавия (491 минг) жой олган.

Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналиши яратилмоқда

Бутунжаҳон туристик ташкилотининг маълумотига кўра, Россия 2015 йилда энг кўп турист ташриф буюрадиган мамлакатлар рейтингида ўнинчи ўринни эгаллади.
Бу борада биринчи ўрин Францияга (86,3 миллион киши), кейинги ўринлар АҚШ (77,9 миллион), Испания (68,1 миллион), Хитой (56,9 миллион) ва Италияга (50,8 миллион) тегишли.

Ҳар йили 27 сентябрда Бутунжаҳон туризм куни нишонланади. Ушбу кун 1979 йилда Бош Ассамблея томонидан таъсис этилган. Мазкур куннинг танланишига эса 1970 йилнинг 27 сентябрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг устави қабул қилиниши сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0