Жамият

“Темур тузуклари” интернетда пайдо бўлди

© temurtuzuklari.uzУложения Тимура, Темур тузуклари
Уложения Тимура, Темур тузуклари - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Амир Темур замондошлари томонидан ёзиб қолдирилган “Темур тузуклари” китобида Соҳибқироннинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги бой тажрибаси билан танишиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ташаббуси билан интернетда “Темур тузуклари” асари пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.    

Буюк Амир Темур замондошлари томонидан ёзиб қолдирилган “Темур тузуклари” китобида Соҳибқироннинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги бой тажрибаси билан танишиш мумкин.

“Темур тузуклари” саҳифаси Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг Амир Темур ҳақида айтган сўзлари  билан бошланади.

“Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаётнинг маъно-мазмуни, инсонни улуғлайдиган эзгу ишлар ҳақида билдирган фикрлари, дину диёнат ва адолатни жойига қўйиш, салтанат ишларини кенгаш ва тадбир асосида амалга ошириш, ҳар бир масалада узоқни кўзлаб, эл манфаатини ўйлаб иш тутиш билан боғлиқ ибратли фазилатларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Айнан мана шундай масалалар Соҳибқирон тафаккурининг маҳсули бўлган «Темур тузуклари» асарида ҳар томонлама аниқ, ишонарли ва таъсирчан тарзда ёритилган”, — дейди Ислом Каримов  Амир Темур “Темур Тузуклари” асари ҳақида.

© temurtuzuklari.uzАмир Темур машварати (мажлиси).
Амир Темур машварати (мажлиси).  - Sputnik Ўзбекистон
Амир Темур машварати (мажлиси).

“Темур тузуклари” асарида ҳар бир киши ўзи учун қизиқ маълумот, маслаҳат ва ўгитлар топиши мумкин. Масалан, мансабдор шахсларни жазолаш ҳақида Амир Темур шундай деган экан:

“Салтанатим қўрғонлари бўлмиш амирлар, агар иш устида нифоққа борсалар, уларни мартабасидан туширсинлар ва ерлари тортиб олинсин. Агар давлатга зиён етказгудек иш қилсалар, улар бошқа амирларга тобеъ этилсинлар. Агар сипоҳийлик ишларида ялқовлик қилган бўлсалар, уларга ёзиш-чизиш билан шуғулланувчилар орасидан иш берилсин. Агар шундан кейин ҳам хатоликка йўл қўйиб, калтабинлик қилсалар, иккинчи бор хизматга олмасинлар”.

Ушбу асарнинг долзарблиги бугунги кунда ошган бўлса ошганки, лекин камаймаган. Сайт бошида келтирилган Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қўйидаги сўзлари бунга исботдир.

"Бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бу китобни қайта-қайта мутолаа қилиш, унинг мағзини чақиш биринчи галда раҳбар, етакчи бўлишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган одамлар учун, қолаверса, ҳар қайси зиёли инсон учун бағоят фойдали экани ҳақида ортиқча гапириб ўтиришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман".

Сайтда “Темур тузуклари” асари матнидан ташқари бир неча миниатюралар, иллюстрация ва фотосуратлар жойлаштирилган. Барча маълумот ўзбек тилида берилан. 

© temurtuzuklari.uzАмир Темур жанг олдидан
Амир Темур жанг олдидан - Sputnik Ўзбекистон
Амир Темур жанг олдидан

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала