Жамият

Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида эслатди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишПахта терими
Пахта терими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўз расмий баёнотида пахта теримида болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мамлакат қонунларига ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциясига зид келишидан огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги навбатдаги бор расмий баёнот тарқатиб, пахта теримида болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мамлакат қонунларига ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциясига зид келишидан огоҳлантирди.

Кўчма дўкон - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Пахта мавсуми муносабати билан кўчма дўконлар иш бошлади
"Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг "Мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат тўғрисида" (№29) ва "Мажбурий меҳнатга барҳам бериш тўғрисида" (№105), "Ишга қабул қилишнинг минимал ёши тўғрисида" (№138) ва "Болалар меҳнатининг энг мудҳиш кўринишларига барҳам бериш ва тақиқлаш тўғрисида" (№182)ги конвенцияларда белгиланган меъёрларга асосан миллий қонунчиликда 18 ёшга етмаганларни мажбурий меҳнатга ҳамда соғлиққа зарар етказувчи ишларга жалб қилиш тақиқланади", — дейилади баёнотда.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги расмий сайтида жойлаштирилган плакатда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари акс эттирилган. Плакатда ҳар бир шахс "қўшимча шартларсиз теримдан бош тортишга ҳақли. Ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ишонч телефонларига мурожаат қилинг", деган сўзлар ёзилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader