Дунёда

Атамбаевга қандай ташхис қўйилгани ойдинлашди

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар Қирғизистон президентига юрак аритмияси ва овқат ҳазм бўлиши жараёни бузилиши ташхисини қўйган, хабарларга кўра, Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли ва у шу ҳафта охирида касалхонадан чиқарилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Марказий клиник шифохонасида даволанишни давом эттиряпти, деб хабар қилган Атамбаевнинг матбуот хизмати раҳбари Алмаз Усенов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Спутник Қирғизистон хабари асосида.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Кун саволи: Атамбаев кимнинг ҳисобига "шоҳона отел"да яшаяпти?
У берган маълумотларга кўра, Атамбаев айни вақтда мутахассислар назоратида бўлиб, шифокорлар унинг юрагини текширувдан ўтказишган ва даволашган.

"Юрак аритмиясини бартараф этиш мақсадида Россия Тиббиёт Фанлари Академияси (РАМН) профессори Амиран Ревишвили жалб қилинди. Айни вақтда юрак уриши фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ муаммолар тўлалигича бартараф этилган", — деб ёзган Усенов.

Усенов шунингдек, 2008 йилда ўткир заҳарланишдан сўнг Туркияда Атамбаевнинг қизилўнгачини операция қилишгани ҳақида эслатиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда президент аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда ва у шу ҳафта охирларига қадар шифохонадан чиқарилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала