Ўзбекистон ва Полша ўртасида битим кучга кирди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 26-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2015-йилнинг 10-сентябр куни Варшава шаҳрида имзоланган, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Полша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ёки Полша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса, аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.

Мазкур Битимнинг тўлиқ матни билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0