Москвада Made in Uzbekistan бренди намойиш этилди

© JahonЎзбекистон стенди
Ўзбекистон стенди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтида ўтказилган "Текстиленгилсаноат-2016" ярмаркасида Ўзбекистоннинг 50дан ортиқ корхонаси иштирок этди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган "Текстиленгилсаноат-2016" 47-текстил саноати ускуналари ва маҳсулотлари федерал улгуржи ярмаркасида Ўзбекистоннинг 50дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ўзбекистон майдони 500 квадрат метрни ташкил этувчи ягона миллий стендни ўрнатди. Унда 50дан ортиқ корхоналар ва уларнинг 100дан ортиқ номдаги маҳсулотлари Made in Uzbekistan бренди остида намойиш этилди, тўқимачилик саноатининг хомашё тайёрлашдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча йўналишлари кўрсатилди.

"Ўзбекистонда жуда сифатли пахта хом ашёси, толаси ва ипак тайёрланади, республика корхоналари фойдаланаётган замонавий технология ва ускуналар эса пахтадан тайёрланадиган матолар ассортиментини кенгайтириш имконини берди. Натижада хорижда, хусусан Россияда ўтказилган кўргазмада биз рақобатбардош ва бозорда харидоргир маҳсулотларни кўриб турибмиз",- деди Россия саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Виктор Евтухов.

У октябр ойида Россия корхоналари Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро пахта ва текстил ярмаркасида иштирок этишларини маълум қилди.

Марғилон атласи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик тадбиркорлар 200 млн долларликдан зиёд шартномалар имзоладилар

Москвадаги ярмарка давомида X "Росссия модаси" — Russian Fashion Award мукофоти танлови бўлиб ўтди. Унда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ қошидаги "Шарқ либослари" дизайн маркази ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ўзбек дизайнерларининг кийимлар коллекцияларини намойиш этдилар.

Танлов натижасига кўра, TM ZUKHRA компанияси "аёллар кийимларининг прет-а-порте линияси" (аёлларнинг тайёр кийимлари) номинациясида ғолиб деб топилди, Ozoda Showroom савдо белгиси томошабинлар эътиборига сазовор бўлгани учун мукофотни қўлга киритди, колган корхоналарга махсус диплом ва сертификатлар топширилди.

Ярмаркада 28та давлатнинг 2000дан ортиқ компаниялари вакиллари қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0