Ҳодисалар

"Қотил-энага" иши бўйича айблов хулосаси прокуратурага юборилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишГулчеҳра Бобоқулова
Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
"Уни мажбурий даволашга жўнатиш масаласи суд жараёнида ҳал бўлади", — деди Бобоқулованинг адвокати

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ёш гўдакнинг қотиллигида айбланаётган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг адвокати ишга оид ҳужжатлар билан танишиб чиқди, айблов хулосаси тасдиқлаш ва судга тақдим этиш учун прокуратурага юборилди, деб хабар беради РИА Новости адвокат Анастасия Жилкинага асосланиб.

"Иш бўйича дастлабки тергов якунланди. Биз ишга оид 20 жилдга яқин ҳужжатлар билан танишиб чиқдик. Айни пайтда айблов хулосаси тасдиқлаш учун прокуратурага юборилган, сўнгра иш судга оширилади", — деди адвокат агентликка.

Илгарироқ иш бўйича ҳужжатларни таржима қилаётган таржимон РИА Новостига Бобоқулова экспертлар томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлигини айтганди. "Экспертизани мен изоҳлай олмайман, лекин уни мажбурий даволашга жўнатиш масаласи суд жараёнида ҳал бўлади", — деди адвокат.

Эслатиб ўтамиз, ваҳший қотиллик жорий йил март ойи бошида содир этилган эди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Гулчеҳра Бобоқулова қизчанинг ота-онаси тўнғич фарзандини олиб уйдан чиқиб кетишларини кутган, сўнгра қизалоқни ўлдириб, квартирага ўт қўйиб, кўчага чиқиб кетган.

Няня Гюльчехра Бобокулова - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова – “ақли норасо шахс” деб топилди

Метро станцияси олдида қўлга олингунга қадар, Бобоқулова 20 дақиқаларга яқин қўлида қизчанинг кесилган бошини ушлаганча кўчада юрган, ўзига ўзи гапириб, полициячилар ва йўловчиларга пўписа қилган.

Россия Тергов қўмитаси хабарига мувофиқ, Бобоқуловани бу қабиҳ ишни амалга оширишга ундаган шериклари бўлиши мумкин. Манба таъкидига қараганда, қотил-энага билан бирга яшаган эркак уни диний экстремистик ғоялар билан "заҳарлаган"лиги бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала