Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори ўзгарди

Шу йилнинг февралидан ректорлик қила бошлаган Ўткир Ҳамдамовнинг ўрнига ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича ректор ўринбосари бўлиб ишлаган Тўлқин Тешабоев тайинланди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бугун Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Нашрнинг маълум қилишича, ТАТУда кадрлар алмашинуви юз берган — олийгоҳнинг ректори ўзгарган. Шу йилнинг февралидан ректорлик қила бошлаган Ўткир Ҳамдамовнинг ўрнига ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича ректор ўринбосари бўлиб ишлаган Тўлқин Тешабоев тайинланган.

Таъкидлаш жоиз, Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.

Университет сайтидаги маълумотга қараганда, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала