Ўзбекистонликларнинг 96%и ўз оилаларини бахтли деб ҳисоблайди

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, республикадаги аксарият оилаларнинг уч-тўрт нафардан фарзанди бор

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг “Оила ва маънавият” мавзуида ўтказган сўровидан маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг 96%и ўз оилаларини мустаҳкам ва бахтли деб ҳисоблайди, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Жавоблардан маълум бўлишича, аҳолининг мутлақ кўпчилиги (94,5%) давлат томонидан оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор кўрсатилаётганини юқори баҳолаган.

Сўровда иштирок этганларнинг фикрича, Ўзбекистон оилаларида ахлоқ шаклланишига энг кўп таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар оила (86,7%), маҳалла (52,1%), таълим муассасалари (48,2%), ижтимоий муҳит (33,9%) ва телевидение (29,4%)дир.

Ижтимоий тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, республикадаги аксарият оилаларнинг уч-тўрт нафардан фарзанди бор.

Ёшлар Халқаро саммити - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди

Тадқиқот натижалари оила қуришда ахлоқий йўналишлар барқарор эканлигини кўрсатди.

Бахтли оила барпо этиш шарти бу эр-хотиннинг ўзаро ишончи, бир-биридан розилиги бўлиб, ўзаро муҳаббат ва фарзандлар оила барқарорлигини белгиловчи омилдир.

Сўровда қатнашганларнинг 96%и ўз оилаларини мустаҳкам ва бахтли деб ҳисоблайди.

Иштирокчиларнинг 96,7%и оилавий ажримларга салбий муносабат билдирган. Уларнинг фикрича, бу болаларнинг таълим-тарбияси ва келажагига салбий таъсир кўрсатади.

Сўров Ўзбекистондаги оилаларнинг мустаҳкам маънавий-ахлоқий қадриятларини, уларнинг жамиятнинг анъанавий ижтимоий институти сифатида ривожланиш омилларини аниқлаш мақсадида ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0