Жамият

Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётганлар учун "ишонч телефони" ташкил қилинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишПахта теримчилари
Пахта теримчилари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётган фуқаролардан қўнғироқларни қабул қилиш учун "ишонч телефони" ташкил қилинди

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. "Ишонч телефони" Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкиллаштирилган. У орқали пахта теримида болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳоллари тўғрисида хабар қилиш мумкин, деб таъкидланган сешанба куни маҳаллий ОАВларда чоп этилган ташкилот хабарида.

"Ҳар бир фуқаро пахта йиғим-теримида ўз хоҳишига кўра иштирок этиш ҳуқуқига эга. Агар ҳақ-ҳуқуқларингиз поймол этилаётган бўлса, 1092 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг", — дейилган федерация хабарида.

Ташкилот хабарига кўра, федерация юридик клиникаси базасида ташкил қилинган тескари алоқа механизми муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. "Бу механизм ўзига хос call-center вазифасини ўтамоқда, фуқаролар улар орқали пахта йиғим-терими ва ижтимоий меҳнат муносабатлари бўйича ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат этишлари мумкин", — деб таъкидланган хабарда.

Шунингдек, Бутун республика бўйлаб баннер, постер ва флаерлар жойлаштирилган бўлиб, уларда "Шахс қўшимча шартларсиз теримдан бош тортишга ҳақли. Ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ишонч телефонларига мурожаат қилинг", деган сўзлар акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси "Болалар меҳнатининг энг мудҳиш кўринишларига барҳам бериш ва тақиқлаш тўғрисида"ги Женева Конвенциясини ратификация қилган. Республика қонунчилигига кўра, 16 ёшга тўлган коллеж ва лицей талабалари ихтиёрий равишда ўз ота-оналари ва қариндошларига ёрдам тариқасида ўз турар жойига яқин бўлган ҳудудда пахта йиғим-теримига жалб этилишлари мумкин.

Пахта терими - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида эслатди
2014 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон ҳукумати, ижтимоий ҳамкорлар ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасида Меморандум имзоланган бўлиб, ушбу Меморандум республика учун 2014-2016 йилларга мўлжалланган адолатли меҳнат Дастурини ўз ичига олади.

Ушбу Дастур доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш борасидаги миллий режа амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди.

Дастур халқаро ва миллий стандартлар асосида қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, пахтачилик соҳасида меҳнат шароитларини яратиш, аҳоли бандлигини яхшилашга йўналтирилган.

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ҳукумати ва ХМТ республикада 2017-2019 йилларга мўлжалланган адолатли меҳнат дастури устида иш бошладилар. 

2015 йилнинг ноябрида ўтказилган мониторинг натижасида Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатига шарт-шароитлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинган эди.

Аммо шу билан бирга, мониторинг натижаларидан бири сифатида катта ёшдаги аҳоли қатлами ўртасида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф этиш зарурати қайд этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала