Руфат Рисқиевга ёрдам керак

© Sputnik / Н. Ключнев / Медиабанкка ўтишБоксчи Руфат Рискиев
Боксчи Руфат Рискиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги йилларда машҳур чемпионимизнинг молиявий аҳволи ёмонлашган

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik, Анастасия Александрова. Афсонавий ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевга ёрдам жуда зарур, деди ўзбекистонлик мураббий Мурод Эргашев Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Боксчи Руфат Рискиев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек афсонавий боксчиси Руфат Рисқиевнинг оёғи ампутация қилинди

"Ампутациядан сўнг унинг соғлиги яхши деб баҳоланмоқда. Табиийки, унга ёрдам зарур. Кейинги йилларда машҳур чемпионимизнинг молиявий аҳволи ёмонлашган. У кишидан хабар олиб турибман. Унинг аҳволи ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач (шунингдек менинг постим ҳам) уни танийдиган ва танимайдиганлар ҳам касалхонага кўргани боришмоқда", — деди Мурод Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган Руфат Рисқиевнинг оёғи веналар тромбози сабабли кесиб ташланди. "Тошкент йўлбарси" Тошкентдаги 16-шаҳар касалхонасининг жарроҳлик бўлими 5-палатасида ётибди.

Мурод Эргашевнинг айтишича, у Руфат Рисқиев билан 90-йиллар бошларида танишган.

"Ўшанда мен бокс бўйича Бухоро вилояти жамоаси катта мураббийи эдим. Бухорода ўтказиладиган мусобақага Руфат акани таклиф этдим. У кишига дўстларим ёрдамида "Интурист" меҳмонхонасидан жой топишимга қарамасдан, у менинг уйимда тунашни маъқул кўрди. Биз деярли эрталабгача ухламасдан бокс ҳақида суҳбатлашдик. Руфат ака латифа айтишга ҳам жуда уста.

Ўшандан буён бутун умрини боксга бағишлаган бу инсонни жудаям ҳурмат қиламан", — дейди у.

Sputnik Ўзбекистон Руфат Рисқиев соғлиги билан боғлиқ вазиятни кузатиб боради.

 

Янгиликлар лентаси
0