Грузия Ўзбекистонни мандаринлар билан таъминламоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишЦитрус мевалар улгуржи савдо базаси
Цитрус мевалар улгуржи савдо базаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия мандаринлари Ўзбекистонда пайдо бўлиш-бўлмаслиги, ўзбек савдо компаниялари ишбилармонлигига боғлиқлиги таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 28 сентябр куни Тошкентда Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти кўмагида ташкил этилган матбуот-анжуман ўтказилди, деб хабар қилмоқда "kun.uz" нашри.

Ажар автоном республикасининг қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Руслан Коридзе ва вазирликнинг ахборот маслаҳат департаменти раҳбари Карло Кеклидзедан иборат Грузия делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Элчи цитрус мевалар экспорт имкониятларини тақдим этиш ҳамда ўзбек тадбиркорлари билан алоқа ўрнатиш мақсадида Ажар автоном республикасидан ташриф буюрган ишбилармонларни барчага таништирлди.

Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Руслан Коридзенинг таъкидига кўра, Тошкентга келгунларига қадар, улар расмий сафар билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлишган ва у ерда музокаралар ўта муваффақиятли кечган.

Константин Жгенти цитрус мевалар доимо Грузиянинг фахри бўлиб келганини таъкидлаб, сўнгги йиллар ичида юқори сифатга ҳосилни йиғиш, уни ташиш ва сақлаш бўйича замонавий технологиялар қўшилганлигини алоҳида қайд этди.

Грузия Россия ва Украинага цитрус меваларни экспорт қилади, ҳозирда у бу йўналишда янги бозорлар ва ҳамкорларни изламоқда.

Руслан Коридзенинг сўзларига кўра, тахминан 20-21 октябрда Ўзбекистон тадбиркорлари учун Ажарияга бизнес-тур режалаштирилмоқда. У Грузиядаги тахминан 40 корхонанинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтди.

Ўзбекистон ОАВ ва тадбиркорлари билан ўтказилган учрашувда Грузиядан цитрус меваларни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди, шунингдек замонавий Аджария, унинг машҳур маркази — Батуми тараққиёти, шу жумладан сайёҳлик имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Элчининг сўзларига кўра, Грузия ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши икки томонлама ҳамкорлик ривожига жуда катта ҳисса қўшган бўлар эди. Грузия маҳсулотларининг янада кенг экспортини ташкиллаштириш чартер авиарейсларни ҳам ўрнатишга имкон бериши таъкидланди.

Грузия делегациясининг уч кунлик ташрифи дастурига музокаралардан ташқари, Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва аҳоли эҳтиёжларини таҳлил қилиш мақсадида пойтахтидаги супермаркетлар, дўконлар ва бозорларни кўздан кечириш ҳам киритилган.

Янгиликлар лентаси
0