Миграция

Россияда мигрантлар оммавий қочишни ташкиллаштирди

© Sputnik / Александр Уткин / Фотобанкка ўтишРоссия Федерал Миграция Хизмати нолегал мигрантларни текширмоқда
Россия Федерал Миграция Хизмати нолегал мигрантларни текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Қочишни уюштирган мигрантларнинг аксарият қисми Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари эканлиги хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Йўл қўйган қонунбузарликлари учун Ленинград вилоятининг Гатчина шаҳридаги вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб турилган 13 нафар мигрантлар деворни ёриб қочиб кетишга муваффақ бўлдилар, уларнинг бир қисми тутиб олинди, деб хабар қилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида манба.

"Гатчина шаҳридаги вақтинча сақлаш махсус марказининг биринчи қаватида қўлга олинган 13 нафар мигрант деворни ёриб, ҳосил бўлган туйнукдан қочиб кетишга муваффақ бўлган", — деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.

Суҳбатдошнинг таъкидига қараганда, қочганларнинг асосий қисми Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Тезкор гуруҳ ходимлари қисқа вақт ичида олти нафар қочоқни қўлга олишгани ҳақида айтилмоқда, қолганлари эса айни вақтда қидирувда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала