Туризм

Euronews Шоҳи Зинда мажмуаси ҳақида кўрсатув намойишини бошлади

© Михаил ГенисШоҳи-Зинда мажмуаси
Шоҳи-Зинда мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Euronews мухбири ушбу ёдгорлик мажмуасини нафақат самарқандликлар, балки бутун дунёдаги зиёратчилар муқаддас қадамжо деб билишларини таъкидлайди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Шу ҳафтадан эътиборан Европадаги етакчи “Евроньюс” телеканали “Ўзбекистондан дурдоналар” кўрсатувлар туркумининг навбатдаги телелавҳалари намойишини бошлади, деб хабар беради “Жаҳон” АА. Бу гал Самарқанд шаҳрида жойлашган Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасига бағишланган теледастур намойиши жорий йилнинг 26 сентябридан бошлаб 2 октябрига қадар давом этади.

Дастурда қайд этилганидек, ўрта асрларга оид ушбу ёдгорлик қадимда шоҳлар ва маҳаллий зодагонлар дафн этиладиган ҳилхона бўлган.

Москвадаги туризм кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Euronews Ўзбекистон ҳақидаги туркум кўрсатувини бошлайди

Мажмуа бирин-кетин жойлашган ёрқин мовий кошинли, ажойиб мақбаралардан иборат. Дастурда қайд этилишича, Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг қабрлари жойлашган жой мажмуанинг ҳилхона бошланадиган асосий мақбараси ҳисобланади.

Мажмуада XIV-XV асрларга оид 11 мақбара, шунингдек, XI асрда барпо этилган учта масжид жойлашган. Умуман, Шоҳи Зинда анъанавий ислом меъморчилиги асосида бунёд этилган 40дан зиёд обидалардан иборат.

Euronews мухбири ушбу ёдгорлик мажмуасини нафақат самарқандликлар, балки бутун дунёдаги зиёратчилар муқаддас қадамжо деб билишларини таъкидлайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала