Дунёда

"Қаҳр куни" муносабати билан Россия хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

© Посольство РФ в СШААҚШдаги Россия элчиси қароргоҳи
АҚШдаги Россия элчиси қароргоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Экстремистлар "Бутунжаҳон қаҳр ва норозилик куни"ни нишонлашлари ҳақида маълум қилгач, Россиянинг АҚШдаги элчихонаси хавфсизлик чораларини кучайтирди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Сал олдин бир қатор ташкилотлар 30 сентябр куни жума намозини адо этиш билан бир қаторда норозилик акцияларини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди, деб хабар қилади РИА Новости.

Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси матбуот-котиби Юрий Мельникнинг РИА Новостига берган хабарига кўра, муассаса АҚШда истиқомат қилаётган россияликларни рўй бериши мумкин бўлган провокациялар ҳақида огоҳлантирган.

"Биз Россия фуқароларини одамлар гавжум бўладиган жойлардан сақланишни, ҳушёр бўлишни ва ТИВ тавсияларига амал қилишга чақирамиз", — деб айтган Мельник.

АҚШ, Бостон шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ Россияни экстремистлар ҳужуми билан қўрқитишга ўтди
Дипломатларнинг таъкидига кўра, террорчилар норозилик акцияларини ўз фойдасига ўгиришлари мумкин. Шу боис, Россиянинг Америкадаги элчихонаси ўз фуқароларини "қаҳр ва норозилик" акциялари уларнинг ғурури ва хавфсизлигига қарши қаратилиши мумкин бўлган жойларга бормасликка ва провокациялар қурбонига айланишдан сақланишга даъват қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Суриядаги вазият радикал исломчиларнинг қаҳр ва ғазабини қўзғатган. Гап шундаки, яқинда Сурия армияси Алеппода ҳарбий операцияни бошлаганини эълон қилган эди. Айни вақтда Сурия ҳукумати қўшинлари шаҳарнинг тенг ярмини назорат қилмоқда, аммо Алеппонинг шарқий қисми аввалгидек террорчилар қўлида қоляпти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала