Жамият

Ўзбекистонда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар мукофотланди

© inclusive.uzЎқитувчи дарс бермоқда
Ўқитувчи дарс бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. 1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги фидойилиги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир қатор Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги фахрий унвонлар билан тақдирланади:

"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси";

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими";

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси";

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози".

Шунингдек, Ўзбекистонда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, ўзбек халқининг маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар қуйидаги медаль ва орденлар билан мукофотланди:

"Фидокорона хизматлари учун" ордени;

"Меҳнат шуҳрати" ордени;

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени;

"Дўстлик" ордени;

"Шуҳрат" медали.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала