Япония соҳилларида тонналаб заҳарли модда ортилган танкер чўкмоқда

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишСоҳил хизмати ходими
Соҳил хизмати ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Денгиз хавфсизлик хизмати ҳалокат ҳудудига патрул кемасини юборди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Япониянинг Ямагути префектурасидаги Токуямакудамацу портида натрий гидроксид юкланган танкер чўкмоқда, деб хабар беради РИА Новости NHK телекомпаниясига асосланиб.

Узунлиги 50 метрли "Евамару" танкерига 400 тонна натрий гидроксид юкланган. Кеманинг чўкиш хавфи мавжуд. Экипажнинг тўрт аъзоси кемани тарк этишга муваффақ бўлган.

Натрий гидроксид сув билан аралашганида кучли кимёвий реакция юз беради ва улкан ҳажмдаги иссиқлик ажралиб чиқади. У терини куйдириши, кўзга тушса эса кўр қилиши мумкин. Японияда ушбу химикатнинг 5%дан ортиқ концентрациясини қўллаш тақиқланган. Танкер бортидаги натрий гидроксид концентрациясининг даражаси ҳақида маълумот берилмаган.

Денгиз хавфсизлик хизмати ҳалокат ҳудудига патрул кемасини юборди.

Янгиликлар лентаси
0