Ҳодисалар

Афғонистон шимолида Толибон ҳужумга ўтди - ОАВ

© AFP / NOORULLAH SHIRZADAТолибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Толибон душанба куни эрта тонгда ҳужумга ўтган, қурбонлар ва яраланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳужумга ўтди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

Агентлик хабарига кўра, Толибон душанба куни эрта тонгда ҳужумга ўтган. Айни дамда ҳудудни икки афғон армияси вертолети назорат қилмоқда.
Қурбон лар ва яраланганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ. Воқеа тафсилотлари ҳам хабар қилинмаган.

Подписание мирного договора Афганского правительства с партией Хизби Ислами - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистонда 15 йилда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати, Покистон ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда охирги йиллар давомида мамалкатда мавжуд бўлган барча мухолифат кучлари ва радикал оқимлар билан тинчлик шартномаси тузишга ҳаракат қилмоқда. Лекин шу вақтга қадар ҳукумат барча томонларни музокара даврасига тўплай олгани йўқ.

Яқинда ҳукумат мамлакатда иккинча катта куч бўлган Гулбиддин Ҳикматиёр бошқарувидаги “Ҳизби Исломий” партияси билан тинчлик шартномаси тузишга дастлабки қадам қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала