АҚШнинг Сиэтл шаҳрида "Тошкент" парки очилди

© Sputnik / О. Иванов / Медиабанкка ўтишТунги Сиэтл
Тунги  Сиэтл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Паркнинг очилиш маросими Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Сиэтл шаҳрида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва "Сиэтл-Тошкент" биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси ҳамкорлигида "Тошкент" паркининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Паркнинг очилиш маросимида Сиэтл ҳокимияти ва биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси раҳбарияти, Вашингтон университети вакиллари ҳамда шаҳар аҳли иштирок этди. Маросим Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат котиби билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Каримовнинг вафотидан кейин Ўзбекистон билан шериклик сиёсатини давом эттиради

"Сиэтл-Тошкент" биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси вакиллари "Тошкент" паркининг тарихий аҳамияти ҳамда паркнинг тўлиқ реставрациядан кейин қиёфаси бутунлай ўзгача чирой очганини қайд этдилар.

Ассоциация ўзбекистонлик ҳамкорлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон билан узвий алоқаларни давом эттиришни режалаштирган.
Сиэтл шаҳри мэри ўринбосари Хиек Ким икки давлат ўртасидаги маданий, маърифий ва тадбиркорлик борасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлади ва мамлакатлар халқларининг ўзаро ҳамкорликлари янада кучайишига умид билдирди.

"Шаҳримиздаги "Тошкент" парки нафақат ҳамкорлик алоқаларининг тарихий даврини, балки икки давлат ва халқларнинг самарали ҳамкорлиги натижасини ҳам ифодалайди", — деди у.

Очилиш маросими иштирокчилари шунингдек, Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларнинг бориши билан ҳам танишдилар.

Янгиликлар лентаси
0