Тошкентда кореялик шифокорлар бепул маслаҳатлар беришади

© flickr.comШифокор
Шифокор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореялик тажрибали шифокорлар маҳаллий аҳоли учун бепул маслаҳатлар беради

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. 2016 йилнинг 5 октябр куни Star Med Center ташхис марказида Жанубий Кореядаги етакчи госпиталларнинг тажрибали шифокорлари ўзбек ҳамкасблари билан бирга маҳаллий аҳоли учун бепул маслаҳатлар беради, деб хабар беради nuz.uz

Кореялик мутахассислар мастер-класслар ўтказишади, турли ташхис қўйилган беморларни кўздан кечирадилар ҳамда уларга дори-дармон қабул қилиш, касалликларни турли босқичларда самарали даволаш бўйича маслаҳатлар берадилар.

Маслаҳатларни Сеул университети нейрохирурги, доктор Пак Хен Ги, Корея урология ассоциацияси аъзоси, уролог, доктор Сон Жун Хван, Хирургик онкология марказининг саратон маркази бош шифокори, онколог, доктор Ли Чаэ Янг, "Бучеон" госпитали раҳбари, хирург, доктор Ким Хюнг Чеол, Сеул миллий университети қошидаги халқаро тиббиёт маркази доценти, кардиолог, доктор Ким Сергейлар беришади.

Шифокорлар кўригига олдиндан бепул асосда ёзилиш мумкин, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0