Тошкент ярмаркасида Ўзбекистон 500 минг тоннадан ортиқ пахта толаси сотмоқчи

© AFP 2023 / NOAH SEELAMПахта хом ашёси
Пахта хом ашёси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бу йил 3,4 миллион тонна пахта ҳосили йиғиш режалаштирилган, пахта толаси ишлаб чиқариш эса 1 миллион тоннани ташкил этади

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 500 минг  тоннадан ортиқ пахта толасини экспортга чиқариш учун шартномалар имзолашни  режалаштирган, деди "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси вакили.

"Бозордаги мураккаб вазиятга қарамасдан, биз 500 минг тонна, балки ундан ҳам кўпроқ пахта толаси етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни мўлжалламоқдамиз", — деди агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, ярмаркага 45 дан ортиқ мамлакатнинг икки мингга яқин вакили келиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда бу йил 3,4 миллион тонна пахта ҳосили йиғиш режалаштирилган, пахта толаси ишлаб чиқариш эса 1 миллион тоннани ташкил этади, деб маълум қилди холдинг вакили.

Республикада оммавий пахта йиғим-терими сентябр-октябр ойларига тўғри келади.

Кўчма дўкон - Sputnik Ўзбекистон
Пахта мавсуми муносабати билан кўчма дўконлар иш бошлади

Бу йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,  Товар-хомашё биржаси, “Сифат” маркази ва бошқа тузилмалар томонидан ўтказилади.

Ўтган йили бўлиб ўтган ўн биринчи ярмаркада 700 минг тонна пахта толаси экспорти учун шартномалар имзоланган эди. Ярмарка ташкил қилинганидан буён ўтган вақт давомида 7 миллион тоннадан ортиқ ҳажмдаги бевосита ва фьючерс шартномалари имзоланган.

Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта хом ашёси ва 1-1,2 миллион тонна пахта толаси тайёрланади. Тайёрланган пахта толасининг 50%га яқини экспорт қилинади.

Янгиликлар лентаси
0