Туркманистонлик машҳур хонанда наркотик истеъмол қилгани учун узр сўради

© vk.comНазир Ҳабибов
Назир Ҳабибов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назир Ҳабибов қўлига кишан солинган ҳолда телетомошабинлар олдида пайдо бўлиб, доимий равишда наркотик моддалар истеъмол қилганига иқрор бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik, Амангельды Нурмурадов. Туркманистонда машҳур хонанда Назир Хабибов, қорадори истемол қилгани учун телеэфир орқали узр сўради.

Маҳаллий телеканалда Туркманистон ҳудудига 35 кг қорадори ва 40 минг дона трамадол таблеткалари олиб киришга уринган уч гуруҳ наркодилерлар ҳақида кўрсатув бўлганди. (Трамадол — таркибида кучли наркотик моддаси бўлган, ўта кучли оғриқ қолдирувчи дори).

Кўрсатув охирида машҳур хонанда Назир Ҳабибов ҳам қўлига кишан солинган ҳолда телетомошабинлар олдида пайдо бўлиб доимий равишда наркотик моддалар истеъмол қилганига иқрор бўлди.

Хусусан, хонанда “Яхши ҳаёт кечириб туриб, мен ўз қилмишим билан ота онамни, ўз оиламни ва тўрт боламни шарманда қилдим. Мен бундан буён ҳеч қачон бундай шармандали ишлар билан шуғулланмасликни ваъда бераман. Мени кечиринглар”, — деди Назир Хабибов.

Назир Ҳабибов Туркманистонда энг “қиммат тўй артистларидан” бири ҳисобланади.

Туркманистонда наркотик моддалар тарқалишига қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу мамалкатда бундай гиёҳларни топиш жуда амримаҳол. Қўлга олинган наркодилерлар жуда узоқ муддатга қамоққа олинади. Уларга нисбатан амнистия ҳам амал қилмайди.

Янгиликлар лентаси
0