Ҳодисалар

Толибон Қундузни эгаллаб олди

© Sputnik / Стрингер  / Фотобанкка ўтишАфғонистан, Қундуз шаҳри
Афғонистан, Қундуз шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон телеканали хабарига кўра, Толибон мамалкат шимолидаги Қундуз шаҳрини эгаллаб олган. Айни дамда шаҳарда фақат губернатор идораси забт этилмаган.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри тўлалигича “Толибон” радикал гуруҳининг назорати остига ўтди, деб хабар қилмоқда Tolo телеканали.

“Губернатор идораси ва миллий хавфсизлик биносидан ташқари Қундуз шаҳрининг барча қисми Толибон радикал гуруҳи назорати остига ўтди”, — деб хабар қилмоқда Tolo телеканали ўзининг Twitterдаги каналида.

Бошқа манбаалардан олинган хабарларга кўра, ҳукумат қўшнлари ва “Толибон” орасида тўқнашувлар давом этмоқда. Афғон ҳукумати кучлари ҳатти-ҳаракатининг ўзаро мувофиқлаштирилмаганлиги сезилмоқда.

Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Толибон Афғонистон жанубида бир туман ҳудудини эгаллаб олди

Душанба оқшоми Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида  Толибон ҳужумга ўтди ва вилоят маъмурий маркази Қундузни эгаллаб олди. Хабарларга кўра толибар Миллий хавфсизлик биноси устидан назорат ўрнатиб губернатор идораси томон йўл олишган.

Телеканал хабарига кўра, Толибон ҳужумидан кейин Қундузда оғир кунлар бошланмоқда. Шаҳарга хизмат кўрсатган ягона электростанция ёқиб юборилган, озиқ-овқат нархи кескин ошган ва дўконларининг аксарияти ёпиқ ҳолда қолмоқда. Толибон шаҳар аҳолисидан айрим ҳудудларни тарк этишни сўраган, касалхоналарига 200 дан ортиқ яраланган тинч аҳолиб олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз 2015 йилда “Толибон” Қундуз шаҳрини қисқа вақтга эгаллаб олган эди, лекин кейинчалик шаҳар мамлакат қўшнлари томонидан озод қилинган эди. Икки кун олдин эса Толибон мамлакат жанубидаги Гилменд вилоятининг бир тумани эгаллаб олганини хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала