Бабаян таркибдаги муаммолардан хавотирда эканлигини айтди

Oбуна бўлиш
Самвел Бабаян Одил Аҳмедовнинг оптимал ҳолатда эмаслигидан ташвишда эканлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳар икки терма жамоа мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Одил Аҳмедовнинг оптимал ҳолатда эмаслигидан ташвишда эканлигини билдирди ва Эрон терма жамоасини гуруҳ фаворити деб атади.

Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Самвел Бабаян: Миллий терма жамоа таркибини мураббийлар штаби аниқлайди

Эрон бош мураббийи Карлуш Кейруш эса  қўл остидаги терма жамоани юлдуз жамоа деб атади ва учрашувда ижобий натижага эришишига умид қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув эртага соат 18.00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. 

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу учрашувни кўк либосда ўтказади. Эронликлар эса оқ либосда ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига Самвел Бабаян келганидан буён барча учрашувларда кўк либосда майдонга тушмоқда.

Янгиликлар лентаси
0