Ўзбеклар конгресси раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

© Д.АскаровИслом Каримовни хотирлаш маросими
Ислом Каримовни хотирлаш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ибрагим Худайбердиев Бутунроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгрессининг фаолияти ҳақида сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўтган ҳафтада Бутунроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгресси марказий кенгаши раиси, Россия президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш эксперти Ибрагим Худайбердиев Самарқандда бўлди ва Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар берилади конгресс сайтида.

Худайбердиев шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили Маҳмудхон ҳожи билан ҳам учрашди.

Ислом Каримовни хотирлаш маросими 16 сентябрь - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилди

Маҳмудхон ҳожи Ўзбекистон халқи, шу билан бирга бошқа мамлакатлардаги халқлар ҳам биринчи Президент Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришаётганини, Самарқанд шаҳрига келиб, Президент қабрини зиёрат қилаётганларнинг кети узилмаётганлигини эътироф этди.

Ибрагим Худайбердиев Бутунроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгрессининг ўзбек халқи миллий анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат якунида Маҳмудхон ҳожи Ислом Каримов руҳи покларига бағишлаб Қуръон тиловат қилди ҳамда бутун дунёда тинчлик-омонлик бўлишини тилади.

Янгиликлар лентаси
0