Жамият

Йил охирига қадар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилади

CC BY 2.0 / Chris Potter / A Generous TipАмерика валютаси конверт ичида
Америка валютаси конверт ичида - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатга мувофиқ, янги қонун фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев буйруғига асосан Ўзбекистонда "Коррупцияга қарши кураш" қонуни лойиҳаси 2016 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқилади.

Битим тузиш - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қонун бузган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади
"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг саккизинчи бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади", — дейилган чоршанба куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган фармон матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, янги қонун фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, Бош прокуратура жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ нормаларини янада либераллаштириш бўйича ҳамда қонун ҳужжатларига, энг аввало, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга ва уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилишига йўл қўймасликка қаратилган, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини (тафтишларни) тайинлаш, ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришнинг аниқ процессуал тартиби белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда киритади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала