Ўзбекистон маҳсулотининг 20% - импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСовутгич ишлаб чиқариш
Совутгич ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт вазирлигихабарига кўра, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида 15 йил давомида умумий қиймати 5,5 млрд доллар бўлган 2,8 минг лойиҳа амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 20% дан ортиғи импорт ўринини босувчи маҳсулотлар, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" портали Иқтисодиёт вазирлиги хабарига асосан.

Муассаса хабарига кўра, охирги 15 йил давомида умумий қиймати 5,5 млрд доллар бўлган 2,8 минг лойиҳа амалга оширилди. 4,8 минг хил янги маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шундай маҳсулотлар қаторига нефт ва газ соҳаси ускуналари, автомобил двигателлари, самосвал ва кранлар, технологик мосламалар, озиқ-овқат соҳси учун кичик асбоб ускуналар, электр двигателлари, юқори технологияли кабел-ўтказгич маҳсулотлари, спорт моллари, маиший техника, энергия тежовчи ёритиш ускуналари, қурилиш ва пардоз материаллари, тўқимачилик ва чарм-оёқ кийм маҳсулотлари ва бошқалар.

2014 — 2015 йилларда локализация натижасиа 97 хил маҳсулотларни импорт қилиш тўхтатилди.

Маҳсулотни локализация қилишни чуқурлаштириш жаҳоннинг технологик етакчилари билан биргаликда олиб борилмоқда. Улар орасида MAN, SAMSUNG, Toshiba, LG, ва ZTE компаниялари бор.

Светодиодли чироқлар цехи. - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Дастлаб импорт ўринин босиш учун яратилган маҳсулотларнинг 52 хили бугунги кунда экспорт қилинмоқда. Улар орасида бир ва икки камерали совутгичлар, энергия тежовчи саноат светодиод лампалари, тиббий шиша трубкалари, вулканизация қилинган резинадан ишлаб чиқарилаётган профиллар, косметика ва бошқа маҳсулотлар.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни локализация қилиш, 2015 — 2019 йилги дастури доирасида 600дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган. 1225 хил импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

2014 йилга қадар Ўзбекистон корхоналарида телевизорлар катта бўлаклардан (SMD) жамланар эди, локализация даражаси 35% ни ташкил қилар эди. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич 40% га еткизилган. Етакчи чет эл корхоналари билан биргаликда, янги турдаги телевизорлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва локализация даражасини 50% гача еткизишга келишиб олинди.
Иқтисодиёт вазирлиги режасига кўра, локализация қилиш дастури соҳалараро кооперацияни кенгайтириш ва чуқурлаштириш 3-4 босқичдан иборат бўлади: асосий хом-ашё — дастлабки ишлов бериш (ярим тайёр маҳсулот) — саноат учун тайёр маҳсулот — истеъмолчи учун тайёр маҳсулот.

Янгиликлар лентаси
0