Дунёда

Instagram даври: энг машҳур мусулмон-блогерлар

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Sputnik Ўзбекистон Instagram даврида энг машҳур ва дидли мусулмон-блогерлар ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik, Анастасия Александрова. Instagram ижтимоий тармоғи 2010 йилнинг 6 октябрида яратилган ҳамда бир пайтнинг ўзида уяли алоқа телефонлари учун Instagram иловаси ҳам оммага эълон қилинган. Илова фотосуратлар ва қисқа видеоёзувларни чоп этишга мўлжаланган эди. Айни вақтда ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 500 млн кишидан ортган.

Узоқ йиллар мобайнида ҳижобли блогерлар Instagram бўшлиғидан ўзларининг бетакрор услублари, мода ҳақидаги ўзига хос тушунчалари ҳамда замонавий дунёда ҳижобнинг ўрни ҳақида ўз тасаввурларини оммага ҳавола қилиш учун фойдаланиб келишади.

Блогер-мусулмонлар фаолиятидан илҳомланган миллионлаб кузатувчилар мода оламининг бетакрор гўзаллигидан баҳра ва илҳом олишади, дейиш мумкин.

Мусулмон-блогерлар Ғарб жамоатчилигида мустаҳкам ўрнашиб қолган стереотипларни йўққа чиқариб, "замонавий мусулмон аёллари" тушунчаси — фаол ҳаётий позицияга эга дидли аёллар тушунчасини яратишмоқда.
Sputnik Ўзбекистон энг машҳур ва дидли мусулмон блогерлари рейтингини эътиборингизга ҳавола этмоқда.

Диан Пеланги
Индонезиялик ёш мусулмон дизайнер, унинг Instagram ига аъзо кишилар сони 4 миллиондан ошиб кетган. Соҳибжамол ҳақида — у бутун дунё бўйлаб мусулмон модаси чегараларини кенгайтираётган пионерлардан бири деб айтиш мумкин. 2008-йилда Диан Пеланги Парижда 1841 йилда асос солинган Ecole Superieur des Arts et Techniques de la Mode тамомлаган. Диан бутун дунёни мусулмон модаси билан таништиришнинг ўзига хос тажрибасини ўша ердан ўрганган дейиш мумкин.

2010 йилда Диан Жакартада ўтган олий мода ҳафталигида ўзининг либослар коллекциясини намойиш этган, шундан сўнг ёш дизайнернинг ижод маҳсули бутун дунёда катта қизиқиш уйғонган.

Диан 2012 йилда мусулмон аёллар учун мода ҳақида сўзловчи китоб чоп этган, китобга киритилган мақолаларни Диан ўзининг саёҳатлари давомида ёзиб борган.
Диан Пеланги Ле-Буржеда ўтган he International Fair of Muslim World да иштирок этган.
2014 йил Houte Arabia Fashion Show отелида Blvgary, Лондон. Дианнинг мижозлари орасида машҳур хонандалар ва қироллик оиласи аъзолари ҳам бор.
Диана Токио
Британиялик либослар дизайнери Диана Токио Instagram блогни 1 млн киши кузатиб боради, ҳурилиқо YouTubeда ўз каналини юритади, у ерда кулгили видеороликларни эълон қилади, мисол учун ҳижобни ўраш турлари, гўзаллик, муносабатлар, дин ва ҳаёт тарзи мавзуларида музокаралар олиб боради. Дина Токио Lazy Doll бренди асосчиси. У мода оламига янги нафас олиб кирган ижодкор деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, у Акила-стайл сайти учун диний мавзуларда ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб туради. Токио ўз коллекцияларида катта ҳажмдаги ҳижобга кўпроқ урғу беради.

Хасана Ал-Якубий
Энг машҳур мусулмон фуд-блогерларидан бири бўлмиш Хасана Ал-Якубий Лос-Анжелесда истиқомат қилади ва  дин, таом ҳамда мода мавзуларида чоп этадиган мақолалари орқали танилган. Идеал ва бетакрор услубга эга ижодкор фаолиятини 13 минг киши кузатиб боради.

Дарҳақиқат, Хасана яқинда ҳижобли мусулмон-аёллар учун сартарошхона ташкил қилди. Хасананинг сўзларига қараганда, стилистлар аёлларга соч парвариши ва уларга ярашадиган соч турмакларини танлашда ёрдам беришади, шунингдек, улар, шунчаки, қизиқарли инсонлар даврасида ҳордиқ чиқарадилар.

Сания Сиддиқий
Нью-Жерсилик ёш қиз Сания Сиддиқий энг нафис дидга эга блогерлардан бири сифатида тан олинган. Эллик минг нафар кузатувчига эга бу аёл қизи ва турмуш ўртоғини янги бежирим либосларга буркашни яхши кўради.

Ибтихож Муҳаммад
Америкалик қиличбоз, жаҳон ва Панамерика ўйинлари чемпиони Ибтихож Муҳаммад ижодини 120 минг киши кузатиб боради Рио-де-Жанейро ўйинларида иштирок этган Муҳаммад Олимпия ўйинлари тарихида ҳижоб таққан ҳолда иштирок этган биринчи америкалик сифатида эътироф этилган. Жорий йилда у ўзининг илк либослар коллекциясини намойиш этди. У LouellaLove деб номланади.

Мария Ал-Сиддиқ
АҚШнинг Алабамасида истиқомат қилувчи Мария casual-style йўналишида либослар яратувчи энг машҳур мусулмон-блогерлардан бири саналади. Унинг инстаграммини 200 мингдан зиёд мухлис кузатиб боради. У ўз блогида энг бежирим либосларни намойиш этади. Миш-мишларга кўра, Мариянинг гардеробида энг машҳур брендлар томонидан ишлаб чиқилган 500 жуфт кроссовка бор эмиш.

Омина Хон
Оминакин сифатида машҳур Омина Хон – YouTube нинг энг таниқли фэшн-блогердир. У онлайн ҳижоб дўкони — Рearl-daisy брэнди асосчиси. Омина томонидан тақдим этиладиган мода олами янгиликларини бутун дунё бўйлаб 400 минг киши кузатиб боради. Унинг мусулмон аёллари учун пардоз сирлари видеоси эса кўпчиликка манзур келган бўлсада, аммо блогернинг фикрига қўшилмаганлар ҳам топилди.

 

Янгиликлар лентаси
0