Сиёсат

Александр Лукашенко Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Александр Лукашенкони Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олди

ТОШКЕНТ,  6 окт — Sputnik. Ўзбекистонга ташриф буюрган Белоруссия президенти Александр Лукашенко республиканинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар берди РИА Новости Белоруссия президентининг матбуот хизматига таяниб.

"Давлат раҳбарининг самолёти Самарқанд аэропортига келиб қўнди", — дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Александр Лукашенкони Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олган.

"Давлат раҳбари Шоҳи Зинда мемориал мажмуаси ёнида жойлашган "Ҳазрат Хизр" қабристонида Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйди. Сўнгра ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бир дақиқа сукут сақладилар", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Белоруссия Республикаси президенти Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Белоруссия президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Белоруссия президентига қабристон ва мемориал мажмуа тарихи ҳақида сўзлаб берди. Сўнгра Лукашенко Форумлар саройига йўл олди ва Каримовнинг фотосурати ёнига гулчамбар қўйди ҳамда Татьяна Каримова билан суҳбатлашиб, унга ўз ҳамдардлигини билдирди.

Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. Республика Президенти вазифасини вақтинча бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди. Президент сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала