Жамият

Сергелидаги янги метронинг лойиҳаси суратлари пайдо бўлди

© Sputnik / / СтрингерЯнги метро лойиҳаси
Янги метро лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сергели туманидаги ер усти метроси олтита бекатни ўз ичига олади

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Sputnik мухбирлари қурилиши жорий йилдан бошланиши режалаштирилган Тошкентнинг Сергели туманидаги ер усти метроси лойиҳасининг суратлари билан танишишди.

Лойиҳа суратларига кўра, бу хай-тек услубида темир, ойна ва пластиклардан фойдаланиб битказилган ажойиб лойиҳа бўлади. Йўловчилар ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатлар йўл сатҳидан олти метр баландликда жойлашади.

© Sputnik / / СтрингерЯнги метро линияси лойиҳаси сурати
Янги метро линияси лойиҳаси сурати - Sputnik Ўзбекистон
Янги метро линияси лойиҳаси сурати

Мухбирлар қўлидаги лойиҳа "Ўзгариш" бекатига тегишли бўлиб, ундан ташқари яна бешта бекат қурилади — уларнинг айримлари лойиҳавий номга эга — "Чоштепа", "Дўстлик", "Сергели". Янги йўлнинг узунлиги саккиз километрдан зиёд бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, лойиҳани амалга ошириш учун тўрт йил сарфланади.

Тошкент метросининг янгиланган поезди - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сергели метросининг қурилиши жорий йилдан бошланади

Эслатиб ўтамиз, пойтахт метрополитенини истиқболда ривожлантириш лойиҳасида 30та янги бекат қурилиши, жумладан Ўзбекистон йўлининг Қўйлиқ бозорига қадар ва Чилонзор йўлининг Қорасув даҳаси томон давом эттирилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, шаҳарнинг фаол ривожланаётган туманларини ҳам қамраб олиши кутилаётган метрополитеннинг янги линияларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Масалан, тўққизта бекатдан иборат бўлган янги йўллардан бири "Ипподром"дан Алгоритм массиви, Чилонзордаги 30-31-кварталлар, "Ўрикзор" бозори орқали Қорақамиш массивига боради.

Янгиликлар лентаси
0