Ҳодисалар

Тошкент милицияси мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолатини ўрганмоқда

© СтрингерМилиция машинаси
Милиция машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Воқеа жараёни туманда ўрнатилган кузатув камераларидан бирида қайд этилгани ҳам маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Сергели туманида юз берган мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолатини ва бу ҳолатга нисбатан маҳаллий ҳуқуқ тартибот ходимларининг лоқайд муносабатларини ўрганмоқда, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Боланинг отаси Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида маълум қилишича, иш олдинга силжиган, унга Тошкент шаҳар ИИББдан қўнғироқ қилишган ва содир бўлган ҳолат ҳақида ариза ёзиб беришини сўрашган.

"ИИББда биз билан туман ИИБнинг қайси ходими қандай муомала қилганлигини ва аризамизни қабул қилишни исташмагани ҳақида ёзиб беришимизни сўрашди. Биз бўлган воқеани батафсил ёзиб бердик", — дейди боланинг отаси.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходими иш жараёнида - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда жиноятчи мактаб ўқувчисини ўғирлаб қочишга уринди

Маҳаллий ҳуқуқ тартибот ходимлари ҳам ҳаракатга тушишди. Улар бола ҳамда ота-онасини мактабга таклиф этишди ва тергов экспериментини ўтказишди. Унда ўқувчи жиноятчи уни қаерга олиб кетганини кўрсатиб берди. Шунингдек, воқеа жараёни туманда ўрнатилган кузатув камераларидан бирида қайд этилгани ҳам маълум бўлди. Афсуски, жиноятчининг юзини аниқлашнинг имкони бўлмади, лекин милиция ходимлари унинг соч турмаги, гавда тузилиши ва хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Экспериментда ўғли билан худди шундай ҳолат юз берган яна бир аёл ҳам қатнашди. Бу ҳолатда жиноятчи боланинг телефонини олган ва уни кўчада айлантириб юрган. Боланинг отаси ижтимоий тармоқ орқали яна бир гувоҳни топди. У кузатув камерасига тушиб қолган шахсни бир қизга пўписа қилаётганида кўрганлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ўзбек интернетида номаълум шахс Сергели туманидаги 301-мактабнинг 4-синф ўқувчисини ўғирлашга урингани, туман ҳуқуқ тартибот ходимлари эса бу ҳолатга бефарқ қараганликлари ҳақидаги хабар шов-шувга айланганди.

Sputnik мухбирлари воқеалар ривожини кузатиб боришади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала