Тошкентда ноябрда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади

© Sputnik / СтрингерМева сабзавот ярмаркаси
Мева сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярмаркада 40 дан ортиқ мамлакатларнинг компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. 8–10 ноябр кунлари Тошкентдаги "Ўзэкспормарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ташкил этилади, деб хабар берди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси.

Хабарда билдирилишича, ярмарка доирасида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ва истеъмолчилар ўртасида давра суҳбатлари, икки томонлама музокаралар ташкил этилади. Шунингдек, ярмарка иштирокчиларининг интенсив боғларга, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга, совутиш комплексларига ташриф буюришлари ҳам режалаштирилган.

Тошкентда Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд $лик шартномалар тузилди

Ярмаркада 40 дан ортиқ мамлакатдан чет эл қайта ишлаш ва савдо компаниялари, халқаро савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги вазирлик ва идоралар, юкларни олиб бориб бериш (логистика) билан шуғулланувчи компаниялар вакиллари, шунингдек, республикадаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш борасидаги имкониятларини янада кенгроқ ёритиб бериш учун ярмаркада 150 та маҳаллий ташкилотлар, идоралар, логистика компанияларининг вакиллари, шунингдек 100 га яқин янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларни экспорт қилувчилар қатнашадилар.

Тошкентдаги мева ва сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия мева ва сабзавотлар Ўзбекистондан етказиб берилиши тарафдори

Ярмарка "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзагроэкспорт" АЖ ва "Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси" МЧЖ, "Ўзбеквиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзбекозиқовқатзахира" ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг июлида Тошкентда илк марта Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилганди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, ярмарка давомида умумий қиймати 2 млрд $ дан ортиқ бўлган 270 шартнома имзоланган. Тошкент Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига дунёнинг турли мамлакатларидан 300 га яқин вакиллар келган бўлиб, улар орасида АҚШ, Буюк Британия, БАА, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0