Сиёсат

Ўзбекистон ва Чили меморандум имзолади

Абдулазиз Камилов ва Хуан Эдуардо Эгигурена
Абдулазиз Камилов ва Хуан Эдуардо Эгигурена - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатда мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган ва имзоланган кунидан бошлаб кучга киради

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чилининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Хуан Эдуардо Эгигуренани қабул қилди, деб хабар беради мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Чили Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди. Имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирадиган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаат касб этадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Сиёсат
Камилов АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилди

Мулоқот давомида турли соҳаларда, жумладан БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар доирасида Ўзбекистон-Чили муносабатларини янада ривожлантириш учун ўзаро қизиқиш ҳамда етарли салоҳият мавжудлиги қайд этилди, дейилади хабарда.

Чили — Жанубий Американинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, расмий тили испан тили.

Чили иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланиб бораётган давлатлардан биридир. Мамлакатда тоғ кон қазиш ва ишлаб чиқариш саноати (жаҳонда мис ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўрин), ёғочни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик етакчи соҳалар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала