ФЖШММИ сайловолди кампанияси мониторингини бошлади

© СтрингерЎзбекистон байроғи
Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мониторингнинг дастлабки ва сўнгги натижалари кенг жамоатчиликка ҳавола этилади

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинги бўйича мустақил Институт (ФЖШММИ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайёрлаш ва ўтказиш доирасида сайловолди кампаниясини мониторинг қилиш ишларини бошлаб юборди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов жорий йилнинг 2 сентябр куни 78 ёшидан инсульт оқибатида оламдан ўтган эди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди. Ўзбекистон МСК 2016 йилнинг 4 декабрида Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

"Ушбу фаолият давомида асосий эътибор сайлов округлари ва участкалари, сайлов комиссияларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун номзодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоларни йиғиш, номзодларни илгари суриш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш жараёнига қаратилади. Энг сўнгги босқичда, ФЖШММИ мутахассислари бевосита сайловнинг ўтказилиши ва натижаларини аниқлашни қамраб олишади. Мониторингнинг дастлабки ва сўнгги натижалари кенг жамоатчиликка ҳавола этилади".

ФЖШММИ маълумотларига кўра, сайлов қонунчилигини бажариш ҳолати, Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар акс этади. Шу билан бирга, аҳолининг сайлов маданиятини ошириш ҳамда сайлов қонунчилигини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш ишлари йўлга қўйилади.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф қилди

"Мониторинг миллий қонунчилик ва халқаро меъёрлар негизида ишлаб чиқилган услуб бўйича амалга оширилади. Бунда, ЕХҲТ инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси (ИҲДИБ) ва халқаро ташкилотлар ҳамда ички кузатувчиларнинг тавсиялари эътиборга олинган эди", — деб таъкидлашди институт матбуот-хизматида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт 2007 ва 2015 йиллардаги президентлик сайлови ҳамда 2009 ва 2014 йиллардаги парламент сайловида ҳам мониторинг фаолиятини олиб борган. Унинг натижалари жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиниб, сайлов қонунчилиги ва халқаро меъёрларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ОАВда сайлов ҳуқуқлари ва жараёнини тушунтириш, уларни амалиётга жорий қилиш борасида қатор чиқишлар ташкил этилган эди.

Буларнинг барчаси, Институт вакилининг сўзларига кўра, сайловолди кампанияси демократик тамойиллар ва халқаро меъёрлар асосида ўтказишга, сайлов жараёнининг барча босқичида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлашга имкон беради.

Овоз бериш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда сайловчилар сони 2 миллиондан ошади
ФЖШММИ томонидан 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда фуқаролик кузатуви амалга оширилгани ЕХҲТ ИҲДИБ томонидан қайд этилган эди.

Таъкидлаш жоизки, сайловларни фуқаролик кузатуви Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ишларини олиб боришда бевосита иштирок этиш, овоз бериш ва ҳақиқий демократик сайловларда сайланишига имкон беришга қаратилган жамоат назоратининг амалий кўринишидир.

ФЖШММИ фаолияти, айтиш мумкинки, сайлов жараёни, фуқароларнинг ўз қарашларини эркин ифода этишининг ошкора ва шаффоф бўлиши кафолатидир, — дея қайд этишди Институт матбуот хизматида.

Янгиликлар лентаси
0