Сиёсат

Фикр: Мирзиёев Каримовдан фарқ қилишини кўрсатишга мажбур

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишЎзбекистон Республикаси президенти в.б., Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин
Ўзбекистон Республикаси президенти в.б., Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевни ташқи сиёсатдаги фаоллиги мажбурий характерга эга, деб ҳисоблайди ўзбек сиёсатшуноси Рафаил Сатторов

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Спутник Тожикистон нашри Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатлар билан муносабатларни изга солишга ҳаракат қилаётгани ҳақида мақола эълон қилган. Нашр сиёсатшунос Рафаил Сатторов билан боғланиб, ундан ҳозирги кундаги "илиқлашув" жараёнига изоҳ олган.

Ўзбекистондаги чегара-назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўн бир йиллик танаффус: Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг қайта жонланиши
Сатторовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев сиёсатга, жумладан, ташқи сиёсатга ҳақиқатдан ҳам кўплаб ўзгаришлар киритишга улгурган.

"Ҳа, муносабатларни нормал ҳолатга келтириш учун муайян ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади, жамиятга нимадир бериш керак. Аммо шу билан бирга, ҳаволанмасдан, ҳаммасига теран ақл билан қараш лозим. Айтмоқчиманки, мамлакатлар ўртасида фундаментал муаммолар мавжуд бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Буни чегаравий масалалар, ГЭС қурилиши ҳамда миллатлараро муаммолар мисолида кўриш мумкин", — дея фикр билдирган Сатторов.

Сиёсатшунос фикрича, айни вақтда Шавкат Мирзиёев бошқа сиёсатчилардан, алқисса, Ўзбекистоннинг Биринчи Президентидан фарқ қилишини,  турли масалаларга ечим топишда ўз фикрига таяниб иш кўришини намоён этишга мажбур.

"Аммо муаммолар ечимини тезда ҳал этишга имкон ҳам важ ҳам йўқ", — деган эксперт.

Сиёсатшунос таъкидига кўра, ҳамма нарсани бирданига ўзгартиришнинг иложи йўқ, негаки Ўзбекистондаги "сиёсий ошхона" бунга ҳали тайёр эмас.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини туғилган куни билан табриклади
"Муносабатларда кузатилаётган "илиқлик"ни сайлов жараёнларига боғлаш ҳам тўғри эмас. Бу ҳаракатлар иқтисодий ҳарактер касб этиши эҳтимолга яқин", — дейди ишонч билан эксперт.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Тожикистонга сафаридан ҳам рамзий маъно излаш керак эмас, деб ҳисоблайди Саттаров.

"Тўғри, бу йўналишда аллақандай силжишларни кузатиш мумкин, аммо Тожикистоннинг биқинида Афғонистон жойлашганини, шу боис таҳдидлар мавжудлигини ёдда тутиш керак. Бунда Ўзбекистон ўзини Тожикистондан ҳимоя қиляпти, дейиш ҳам ноўрин — бу муаммо негизида глобал хавфсизлик масалалари ётибди", — деб таъкидлаган эксперт.

Сиёсатшунос, шунингдек, Ўзбекистон муносабатларни яхшилашда илк қадамларни қўяр экан, қўшнилардан ҳам шунга яраша жавоб кутаётгани муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратган.

"Ҳаракат бир томонлама бўлмайди. Қўшниларнинг барчаси эгилувчанликни, якдилликни намойиш этиб, ҳақиқатда дўстона муносабатлар ўрнатишлари лозим", — деб таъкидлаган Сатторов.

"Минтақада муносабатларни яхшилашга уринаётган Ўзбекистон қандайдир иқтисодий иттифоқларга қўшилишини умид қилиш ярамайди, чунки бу даргумон", — деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала