Путин Ғарб қўрққани учун уни ёмон кўринишини айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг НТВ телеканали бир неча йил давомида Россия президентига ҳамроҳ бўлишга рухсат олган немис - Хуберт Зайпель тилидан ёзиб олинган ҳикоялар асосида "Das ist Putin" номли сюжет тайёрлади

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Хуберт Зайпель — жаҳон оммавий ахборот воситалари учун чинакам жумбоқдир. Кимдир уни Путиннинг яқин дўсти ва шахсий биографи, деб атаса, яна кимдир учун у — Кремльнинг махфий ва обрўли агенти ҳисобланади. Who is mister Putin? Мана шу саволга жавоб топиш учун бу сирли жаноб Россия президентига бир неча йил давомида ҳамроҳ бўлган. РИА Новости хабари асосида.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
"Биз уларни ҳожатхонада гумдон қиламиз" ёхуд Путиннинг энг ёрқин иборалари
"Das ist Putin" — "бир неча йилга Россия президентига эргашишга рухсат олишга муваффақ бўлган" немис кишиси тилидан Владимир Путин ҳақида тайёрланган сюжетдир. У НТВ каналининг "Новие русские сенсации" дастури орқали намойиш этилди.

Немис журналисти томонидан: "Нима деб ўйлайсиз, Ғарб сизни нима учун ёқтирмайди", деб берилган саволга Путин "Қўрққани учун", — дея жавоб қайтарган.

Россия президенти интервью давомида, шунингдек: "Мен халқим мени қандай кўришни истаса шундай бўлишим керак", — деб таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0