Ҳодисалар

Тошкентнинг Сергелисида мактаб ўқувчиларини "ов"лаган эркак қўлга олинди

© fotoliaКишан солинган қўллар
Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Илгарироқ ижтимоий тармоқларда уйга қайтаётган мактаб ўқувчиларини ўғирлашга уринган шубҳали шахс ҳақида бир қанча маълумотлар пайдо бўлган эди

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Тошкентнинг Сергели массивида мактаб ўқувчиларини ўғирлашга уринган эркак ҳақидаги хабарлар ўтган ҳафта интернет тармоғини остин-устун қилиб юборди. Фарзандлари ҳаёти хавф остида эканлигидан ҳавотирга тушган ота-оналар шубхали шахс ҳақидаги маълумотларни интернет тармоғи орқали тарқата бошлаган эди, токи бошқа ота-оналар ҳам огоҳ бўлишлари учун…

Милиция машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент милицияси мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолатини ўрганмоқда
Мана, энди маълум бўлишига қараганда, Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мактаб ўқувчиларига "ов" уюштирган эркакни қўлга олишган.

Маълумотларга кўра, ота-оналардан бири мактаб олдида назорат ўрнатган тезкор гуруҳ ходимлари қандай қилиб шубҳали шахсни қўлга олишгани гувоҳи бўлган.

"Тўнғич ўғлим билан тушлик вақтида мактабдан қайтаётган маҳалимиз бир қизиқ воқеага гувоҳ бўлдик: биздан 100 метр наридаги ҳовлига бир эркак югуриб кириб кетди, уни икки киши қувлаб келаётган эди. "Ушла уни" дея бақиришди. Аллақандай нотаниш эркак ёрдамида қочоқ қўлга олинди. Нима бўлаяпти экан, деган қизиқишда ўғлим билан ўша томонга қараб югурдик, борсак бояги эркакни милиция ходимлари машинага солиб олиб кетаётган экан", — деб ёзган гувоҳ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Сал ўтмай, жабрланган ўқувчининг ота-онасига Сирғали ИИББга жиноятчини танишга чақирилган.

"Биз милиция бўлинмасига бордик, кабинетга киришимиз билан ўғлим дарҳол уни таниди. Эркакнинг ёнида ўша ўғлим тилга олган пичоқ борлиги аниқланди. Шунингдек, унинг ёнидан сохта ҳужжат ҳам аниқланган. Исмини бизга айтишмади. Билганимиз, у Жиззахдан, муқаддам судланган шахс экан", — деб ёзади у.

Бошқа бир жабланувчи ҳам "овчи" айнан шу эркак эканлигини тасдиқлаган. Ота-оналарнинг сўзларига қараганда, қўлга олинган шахс болаларни ўғирлашга ҳаракат қилгани ҳақидаги айбловни тўлиқ инкор этмоқда. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига "шунчаки уяли телефонни ўғирлаш ниятида бўлгани" ҳақида иқрор бўлган.

Sputnik мухбирлари ушбу ҳодиса ривожини кузатиб борадилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала