Андижоннинг Эски шаҳар қисмида кенг миқёсдаги реконструкция ишлари бошланди

Oбуна бўлиш
Мўъжаз хиёбон барпо этилиб, “Андижон Регистони”га айлантирилади

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Шу кунларда Андижон шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қизғин равишда олиб борилмоқда, деб хабар беради Андижон вилояти ҳокимлиги портали.

Шаҳарнинг Эски шаҳар қисмида катта миқёсдаги реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ходими Сарварбек Комиловнинг “Андижоннома” газетаси мухбири билан суҳбатда маълумот беришича, Андижоннинг Эски шаҳар қисмидаги Адабиёт ва санъат музейлари бирлаштирилиб, ўлкашунослик музейи биноси таъмирланади ва бу ерда Ёшлар маркази ташкил этилади.

Андижон, Бобур майдони - Sputnik Ўзбекистон
Андижон "А"дан бошланади

Бундан ташқари, Жомеъ архитектура мажмуаси реконструкция қилиниб, унинг олдида мўъжаз хиёбон барпо этилиб, “Андижон Регистони”га айлантирилади. Ушбу кўча “Маънавият ва маърифат” кўчаси деб номланади.

Олтинкўл кўчаси кенгайтирилиб, Мустақиллик кўчаси деб қайта номланади. Кўчанинг иккала томонидан 2 ва 3-қаватли турар жой бинолари қурилиб, уларнинг 1-қаватларида хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлаштирилади.

Оқравот кўчасидаги қуриб битказилмаган бино ўрнида кўп қаватли “Камолот” уйи барпо этилади. Бу кўчани Ёшлар кўчаси деб аташ мўлжалланмоқда. Шунингдек, Янги шаҳар ҳудудидаги Бобур майдонида мусиқали фаввора қурилади. Майдон ёнидаги Темирйўлчилар маданият уйида буюк аллома, шоир Бобур Мирзо шарафига музей ташкил этилади ҳамда бу музей майдон ва фаввора билан яхлит бир мажмуани ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0