Жамият

Мирзиёевга асосан банклар устидан шикоят қилишмоқда

© SputnikШавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп тилга олинган банклардан бири "Агробанк" ва унинг республикадаги филиаллари бўлди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фуқароларнинг шикоят ва аризаларини қабул қилишда давом этмоқда. Фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилишмоқда: кимдир автомобил олишда ёрдам сўраса, кимдир нафақа ёки кредитда муаммога дуч келаётганлигини билдирган. Лекин энг муаммоли нуқта банк соҳаси бўлиб, ўзбекистонликлар мамлакатнинг турли бурчакларидан у ёки бу банк устидан шикоят қилишмоқда, деб ёзади "Новости Узбекистана".

Матбуот хизмати томонидан расмий Facebook саҳифасида чоп этилган мурожаатларга кўра, деярли ҳар бир шикоятда банклар фаолиятидан норозилик билдирилган. Энг кўп тилга олинган банклардан бири "Агробанк" ва унинг республикадаги филиаллари бўлди. Шунингдек, шикоятларда Миллий банк, "Траст банк", "Давр банк", "Ипотека банк", "Халқ банки" ва бошқа банклар номи учрайди.

Рахматова Дилшода - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Муаммо, мурожаат, ечим - Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 5+

Чирчиқлик нафақахўр аёл виртуал қабулхонага Миллий банк бўлими устидан шикоят қилиб, унинг хабардорлиги ва розилигисиз ўз номига пластик карта очилганлигини билдирган. Аёлнинг мурожаатидан сўнг унинг нақд пулда нафақа олиши бир неча кун ичида ҳал этилган. Яна бир фуқаро эса қабулхонага мурожаат қилганидан кейин "Агробанк" унинг омонатини қайтариб берган. Яна иккита корхона виртуал қабулхона орқали транзит ҳисоб рақами очиш борасидаги муаммосини ҳал этган.

Таъкидлаш жоизки, матбуот хизматининг маълум қилишича, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлаганидан кейинги дастлабки 10 кун ичида 15 мингта мурожаат келиб тушган. Қабулхона ўз ишини 2016 йилнинг 24 сентябрида бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала