Россия Туркиядан мевалар олиб киришга рухсат берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЦитрус мевалар савдоси
Цитрус мевалар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркияда етиштирилган апельсин, мандарин, абрикос, шафтоли, олча ва олхўрини олиб киришга қайта рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Россия ҳукумати Туркиядан олиб кириш таъқиқланган маҳсулотлар рўйхатидан цитрус меваларни, жумладан апельсин, мандарин, абрикос, шафтоли, олча ва олхўрини чиқарди.

"Бугун имзоланган қарор билан, олиб кириш таъқиқланган маҳсулотлар рўйхатидан янга ва қуритилган апельсин, мандарин, клементин, вилкинг ва шунга ўхшаш гибрид цитрус маҳсулотлар, янги абрикос, шафтоли, нектарин, олча ва олхўри мустасно қилинди", — дейилган ҳужжатда.

Туркияда етиштирилган олма, узум, нок, қулупнай, ер тути, помидор, пиёз, гул карам, брокколи, бодринг, парранда гўшти, туз ва гвоздика каби маҳсулотлар таъқиқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурия осмонида Россия бомбардимончи самолёти Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилганидан кейин, икки мамлакат муносабатлари кескин ёмонлашган эди. Россия ҳукумати Туркиядан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг даярли ҳаммасини таъқиқлаб қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0