Озарбайжон тинчликпарвар аскарлари Афғонистонга жўнаб кетди

© Foto : mod.gov.azОзарбайжонлик тинчликпарвар аскарлар Афғонистонга жўнаб кетди
Озарбайжонлик тинчликпарвар аскарлар Афғонистонга жўнаб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
50 нафар Озарбайжон тинчликпарвар аскарлари НАТО қўшнлари таркибида “Дадил ёрдам” миссиясини амалга ошириш учун Афғонистонга жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Озарбайжон қуроли кучларининг 50 нафар аскари тинчликпарвар вазифани бажариш учун Афғонистонга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда республика Мудофаа вазирлиги.

“Навбат алмашуви тартибида 50 кишидан иборат Озарбайжон тинчликпарвар аскарлари, жумладан икки ҳарбий врач ва икки нафар инженер қўшнлари зобитлари Афғонистонга жўнаб кетди. Улар “Дадил ёрдам” миссияси таркибида хизмат қилади”, — дейилган хабарда.

Озарбайжон ҳарбий кучларининг Афғонистондаги тинчлик миссияси 2002 йилнинг 20 ноябрида НАТО қўшнлари таркибида бошланган эди.

НАТОнинг Афғонистондаги “Дадил ёрдам” миссияси 2015 йилнинг 1 январидан давом этиб келмоқда. НАТО ва Афғонистон ҳукумати келишувига асосан мамлакатда шимолий альянснинг 12 минг нафар ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган. Уларнинг асосий вазифаси Афғон куч ишлатиш тузилмаларини ўқитиш ва маслаҳат бериш. Миссия доирасида жангларда қатнашиш назарда тутилмаган.

Янгиликлар лентаси
0