Жамият

Германия ҳукумати вакили Ўзбекистондаги тотувликни юқори баҳолади

© Sputnik / Савельев Виталий / Фотобанкка ўтишБундестаг
Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Vidergeburt” немис маданият маркази фаолият юритмоқда

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб фуқаролар масалалари бўйича Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради “Жаҳон” АА.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси С.Нишонбоев, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг ва бошқалар Ўзбекистон билан Германия ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган муносабатлар қарор топгани, бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожига хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Германия Федератив Республикаси Федерал ҳукуматининг кўчиб ўтганлар ва кам сонли миллатлар масалалари бўйича вакили, ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Хартмурт Кошик Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик қарор топгани, миллий маданий марказлар фаолияти самарали йўлга қўйилганини эътироф этди.

“Ўзбекистонда барча миллат ва элатлар қатори немис миллатига мансуб фуқароларнинг ҳам эмин-эркин яшаши, таълим олиши, меҳнат қилиши, ўз ижодий қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилгани бизни жуда қувонтиради. Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча соҳалар қатори фан-таълим ва маданий-гуманитар йўналишларда ҳам янада ривожлантириш тарафдоримиз”, — деди у.

Бугунги кунда Ўзбекистонда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда. Тили, урф-одат ва анъаналарини сақлаб, маданиятини ривожлантирмоқда.

Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хартмут Кошик: Германия Ўзбекистон қиёфасида ўзининг кучли ва ишончли шеригини кўради

Ўзбекистонда “Vidergeburt” немис маданият маркази фаолият юритмоқда. “Ўзбекистон – Германия” вa “Германия – Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари халқлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Икки мамлакат ҳақида ўзаро кўрсатув ва кўргазмалар намойиш этилмоқда, биргаликда турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Қизил ярим ой, Германия Қизил хоч, Германия техникавий ҳамкорлик жамиятлари ҳамкорлигининг амалий ифодаси бўлган тиббий-ижтимоий марказлар томонидан аҳолига сифатли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи немис миллатига мансуб аҳолини тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ўзаро маданий, маърифий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мажлис якунлари бўйича қўшма коммюнике имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала