Иқтисод

Эстония ва Финляндия ишбилармонлари "Ангрен" МИЗда бўлдилар

© Sputnik / Александр Поготов / Фотобанкка ўтишТруба заводи
Труба заводи - Sputnik Ўзбекистон
Меҳмонлар Халқаро логистика маркази ва "Ангрен қувур заводи" унитар корхонаси фаолияти билан танишдилар

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Эстония ва Финляндия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасига ишчи ташрифи доирасида "Ангрен" МИЗга ташриф буюрди, деб хабар беради махсус индустриал зона матбуот хизмати.

Ташриф давомида "Ангрен" МИЗ дирекциясида учрашув бўлиб ўтди. Унда махсус индустриал зона имкониятлари, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун давлат томонидан яратилган шароитлар намойиш этилди.

Ишбилармон доиралар вакиллари томонидан Ўзбекистонда инфратузилма ва саноатни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди ҳамда Ўзбекистон ва Эстония корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Корхона биноси - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ангренда йил охирига қадар 7 замонавий корхона ишга тушади

Бундан ташқари, меҳмонлар Халқаро логистика маркази ва "Ангрен қувур заводи" унитар корхонасининг фаолияти билан танишдилар.

"Ангрен" МИЗ 2012 йилнинг апрел ойида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қарорига биноан ташкил қилинган. Бу ерда ташкил қилинган корхоналарга киритилган сармояга қараб 3 йилдан 7 йилга қадар солиқ имтиёзлари берилади. 300 мингдан 3 млн долларга қадар сармоя киритганларга 3 йилгача, 3-10 млн сармоя киритганларга – 5 йил, 10 млн доллардан ортиқ сармоя киритганларга эса – 7 йил давомида солиқ имтиёзлари берилади.

Бугунги кунда махсус индустриал зонада 11 корхона ишлаб турибди. Жорий йилнинг саккиз ойи давомида корхоналар 618,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва 6,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала