“Ҳизб ут-Таҳрирнинг” Қрим бўлимига қарши махсус операция ўтказилмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМахсус бўлим жангчилари
Махсус бўлим жангчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ФХХ ва ИИВ Қрим ярим оролида “Ҳизб ут-Таҳрирнинг” бир неча раҳбар ва аъзоларини ҳибсга олиш бўйича махсус операция ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бугун чоршанба куни Қрим ярим оролининг бир неча аҳоли пунктларида Россия ФХХ ва ИИВ махсус кучлари Россияда таъқиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг бир неча раҳбар ва аъзоларини қўлга олди, РИА Новости маълумотига асосан.

Айни дамда ҳуқуқни сақлаш органлари “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг энг фаол беш аъзолари турар жойида тинтувлар ўтказилганини хабар қилишмоқда.

"Ҳизб-ут-Таҳрир ал-Ислами", яъни Ислом озодлик партияси фаолияти дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчилик партияси деб тан олинган. Россияда унинг фаолияти 2003 йилдан буён таъқиқланган. Ташкилот мақсади –номусулмон ҳукуматларни йўқ қилиб, “умумжаҳон халифалигини ўрнатиш”.  

Россиянинг Волга бўйидаги, Марказий ҳудуддаги, Сибир ўлкасидаги ва Қримдаги йирик шаҳарларида "Ҳизб-ут-Таҳрир” вакиллари ҳибсга олиш ҳоллари учраб туради.

Янгиликлар лентаси
0