Россия авиабазаси Сурияда доимий қолиши мумкин

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишСуриядаги "Хмеймим" аэродроми
Суриядаги Хмеймим аэродроми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Федерация Кенгаши сенаторлари Россия авиация гуруҳи Сурияда доимий қолиши ҳақида қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши авиация гуруҳини Сурия ҳудудида доимий равишда жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия авиация гуруҳи Суриянинг Латакия вилоятидаги Хмеймим аэродромида Дамашқ таклифига биноан икки мамлакат орасида 2015 йилнинг 26 августида имзоланган шартномага биноан жойлаштирилган эди. Сурия Хмеймим аэродроми ва унинг барча инфрақурилмасини Россияга бепул фойдаланиш учун топширган эди.

Вертолеты Ми-35 - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Россия Сурияга 40-60 самолёт билан икки қўриқловчи баталион юборади

Хмеймим аэродромида жойлаштириладиган авиация гуруҳи таркиби Россия томонидан белгиланиб Сурия томонидан тасдиқланади. Дамашқ Россиядан Сурияга қурол-яроғ, ўқ-дори,  асбоб-ускуналар ва авиация гуруҳи жанговор вазифаларнини бажариши ва шахсий таркибнинг ҳаётини таъминлаш учун барча керакли материаллар олиб киришида Дамашқ ҳеч қандай солиқ ва бож тўловлари олмайди.

Россия ҳарбийлари шахсий таркиби Сурия чегарасини кесиб ўтишда, чегара ва божхона назоратидан ўтмайди. Шунингдек, шахсий таркиб ва унинг оила аъзоларига 1961 йилдаги Вена конвенциясига мувофиқ, дипломатик корпус вакиллари билан тенглаштирилиб уларга нисбатан дипломатик иммунитет ва ҳуқуқлар белгиланади. 

С-300 зенит - ракета комплекси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Сурияда С-300 жойлаштиришга ҳақли

Россия ҳарбий гуруҳи вакиллари ва мулки, транспорт воситалари ва ҳарбий технкаси барча солиқлардан озод қилинган ва Сурия фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқларининг тўлиқ иммунитети билан ҳимояланган.

Россия ва Сурия орасидаги шартнома муддати чекланмаган, унинг амал қилиш муддати томонлардан бири берган ёзма билдиришидан бир йил ўтиб тугатилиши мумкин.

Шартномани тўлиқ бажариш Россия бюджетидан қўшимча молиялаш талаб қилади. Молиялаш Россия Федерал бюджети Мудофаа вазирлигга муайян йил учун ажратган маблағлари эвазига амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0