Иқтисод

Устюрт ГКМ олти ойда 218 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишГазни қайта ишлаш заводи
Газни қайта ишлаш заводи - Sputnik Ўзбекистон
Мажмуа 2016 йилнинг дастлабки ярим йилида 250 минг тоннадан ортиқ полиэтилен ва полипропиленни экспорт қилди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Марказий Осиёдаги энг йирик нефт-кимё корхонаси — Устюрт газ-кимё мажмуаси 2016 йилнинг биринчи олти ойи давомида 218 миллион долларликдан ортиқ маҳсулот экспорт қилди, деб маълум қилди корхонадаги манба Sputnik мухбирига.

Унинг сўзларига кўра, мажмуанинг асосий экспорт бозори МДҲ, Осиё ва Шарқий Европа давлатлари бўлган. Хорижга жами 250 минг тоннадан ортиқ полиэтилен ва полипропилен жўнатилди. Полиэтиленни илк марта 2015 йил декабрида, полипропиленни эса 2016 йил январида экспорт қилиш бошланган эди.

"Мажмуа жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилганидан кейин тўлиқ қувват билан ишлаши учун ҳаракат давом эттирилмоқда. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига 387 минг тонна полиэтилен, 102 минг тоннадан ортиқ пиролиз дистилляти, 83 минг тонна полипропилен, 8 минг тонна пиролиз мойи ҳамда 3,8 миллиард куб метргача тозаланган газ ишлаб чиқариш мумкин бўлади", — деди манба.

Суҳбатдошнинг айтишича, Устюрт газ-кимё мажмуаси ишга туширилгач, мамлакатда полиэтилен ишлаб чиқариш 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидагига нисбатан 3,5 бараварга ошган.

Хван Гё Ан ва Шавкат Мирзиёев Устюрт газ-кимё мажмуаси очилиш маросимида. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Устюрт газ-кимё мажмуаси фойдаланишга топширилди

Бу эса илгари хориждан келтирилган полипропилен ички бозорини тўлиқ таъминлаш имконини берди. Илгари аксарият етакчи ўзбек корхоналари гилам тайёрлашда фойдаланиладиган ушбу маҳсулотни Эрон ва Жанубий Кореядан келтиришар, бу эса тайёр маҳсулот таннархининг сезиларли равишда ошишига сабаб бўлар эди.

Умуман олганда, Ўзбекистонда полиэтилен ишлаб чиқаришни 4,1 бараварга  — 2015 йилдаги 125 минг тоннадан 2019 йилга келиб 512 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала