Ўзбекистон 550 минг тонна пахта толаси сотди

© Sputnik / СтрингерЯрмарка 2016
Ярмарка 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярмарка доирасида 1,32 млрд долларликдан ортиқ текстил маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида Ўзбекистон 550 минг тонна пахта толасини сотиш бўйича экспорт шартномаларини тузди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бундан ташқари, ярмарка доирасида ЕИ, Туркия, Сингапур ва МДҲнинг 7 мамлакати харидорлари билан 1,32 млрд долларликдан ортиқ текстил маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Пахта ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси очилди

XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 44 мамлакатнинг 700 компания ва ташкилотларидан 1500га яқин вакиллар иштирок этдилар.

Ўтган йилги ярмарка якунларига кўра Ўзбекистон хорижга 700 минг тонна пахта толаси ва 800 миллион долларлик текстил маҳсулотларини сотганди.

Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда олтинчи ва уни экспорт қилиш бўйича бешинчи ўринда туради. Мамлакатда ҳар йили 3,5 млн тонна пахта хомашёси етиштирилади, 1,1 млн. тонна пахта толаси тайёрланади. Тайёр пахта толасининг 50%и экспорт қилинади.

Янгиликлар лентаси
0